Қатар. Сардор Рашидовнинг жамоаси бугун аутсайдерга қарши беллашади

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 20-тур учрашувлари давом эттирилади. Биз учун аҳамиятлиси, ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сураётган “Қатар СК” сафарда “Шаҳания СК” клубига қарши баҳс олиб боради.

Ушбу беллашув Доҳадаги “Жассим бин Ҳамад” стадионида Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.

“Қатар СК” мусобақа жадвалида 19 турдан сўнг 9-ўринда бормоқда. “Шаҳания СК” эса сўнгги 12-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!