"Қатар СК" мағлуб бўлди, Рашидовдан голли узатма (видео)

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 18-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган "Қатар СК" жамоаси ўз майдонида "Ал Райян"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Рашидов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 10-дақиқада Кайке томонидан киритилган голга ассистентлик қилди. Шу тариқа, "Қатар СК" ҳисобидаги очколар сони 17  талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Қатар Юлдузлар лигаси. 18-тур

"Қатар СК" - "Ал Райян" 1:2

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!