Қатар терма жамоаси Англия билан ўйнайди
Ads

Англия футбол ассоциацияси (FA) президенти Грег Кларк Қатар футбол ассоциацияси билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Имзоланган ҳужжатга кўра ушбу мамлакатларнинг турли ёш тоифалардаги терма жамоалари ўзаро ўртоқлик баҳслари ўтказишади.

Эслатиб ўтиш лозимки, FA’нинг Кларкдан аввалги президенти Грег Дайк бундан 3 йил муқаддам Қатар ЖЧ-2022 мезбонлигини қўлга кирит гани эълон қилинганида ФИФАни қаттиқ танқид остига олган эди.