Qatar Today нашри Неймар ва ПСЖ ўртасидаги янгиликни ошкор қилди

"Пари Сен-Жермен" клуби ҳужумчиси Неймар жамоа билан амалдаги шартномасини яна 4 йилга узайтиради. Бу ҳақда Qatar Today нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, томонлар янги шартнома борасида аллақачон келишиб олган. Шунчаки уни имзолаш ва расман эълон қилиш қолган холос.

Маълумот учун, 29 ёшли Неймар ПСЖга 2017 йил “Барселона”дан кўчиб ўтган ва 2022 йилга қадар шартнома имзолаган эди. У жорий мавсум 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!