Қатар юлдузлар лигаси. "Қатар СК" ўз майдонида очко йўқотди, Сардор Рашидовдан голли узатма

Бундан бироз аввал, Қатар Юлдузлар лигасининг 19-туридан ўрин олган “Қатар СК” ҳамда “Умм Салал” жамоалари баҳси ўз якунига етди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Мезбонлар сафидаги ҳамюртимиз Сардор Рашидов илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилди ва жамоасининг ягона голига ассистентлик қилди.

Қатар Юлдузлар лигаси 19-тур

 “Қатар СК” — “Умм Салал” 1:1

Голлар: Кайке 52; (1:0), Халфан (72' пеналти) 1:1

“Қатар СК”: Жасим Одил (Мутасим Мажид, 15), Ар-Робиай, Бақш, Галвес, Али Ауад (Абдулазиз Одил, 67), Ҳамад Мансур (Холид Абдурроуф, 89), Абдунаср ал-Ҳаёти, Барраҳма, Сардор Рашидов, Исса Аҳмад, Кайке.

“Умм Салал”: Н`Диай, Касола, Шипович, Дакани, Аззи, Носсир Иброҳим, Меслуб, Яхё, Муборак, ал-Каани, Бесерра (Ҳалфан, 61).

Огоҳлантиришлар: Бесерра (8), Бақш (30), Барраҳма (60), Галвес (63).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!