Қатарда чипта нархлари сунъий тарзда ошириб юборилмоқда, бунинг сабаби...

Осиё мафияси Аргентина терма жамоасининг ўйинлари учун чипталарни номинал қийматидан беш баравар қимматроққа сотмоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Манбага кўра, хитойлик чайқовчилар Қатардаги турнир Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси учун сўнггиси бўлишидан «унумли» фойдаланиб қолмоқчи.

Жумладан, Нидерландияга қарши чорак финал ўйини учун чипталар нархи 4500 евро қийматида сотилди, бу расмий нархдан беш баравар кўп дегани. Бундан ташқари стадионларда овқатланиш имкониятини ўз ичига олган премиум пакетлар 7500 еврога таклиф этилган.

Аргентина ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 9 декабрь куни бўлиб ўтади. Месси аввалроқ Қатардаги жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлишини айтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!