Қатардаги мундиалда Мессини кўрамизми?

"Ал-Садд" клуби бош мураббийи Хави Эрнандес "Барселона"даги собиқ жамоадоши Лионель Месси Қатарда бўладиган 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок эта оладими, деган саволга ўз муносабатини билдирди.

“Месси қанча хоҳласа, шунча ўйнай олади, деб ўйлайман. У тез ва кучли, жисмонан у ҳақиқий ваҳший. Унинг "ЖЧ-2022"да иштирок эта олишига шубҳа қилмайман”, - дейди испаниялик мутахассис.

33 ёшли Месси “Барселона” сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Аргентина терма жамоасида эса 130 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 70 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!