Қатардаги мундиалга автомобилда йўл олган SPORTS.uz журналисти Озарбайжонга етиб борди (фото, видео)
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон делегацияси мамлакатимиз туризм брендини акс эттирувчи махсус логотиплар билан қопланган автомобилларда Қатарга йўл олди. 20 ноябрь куни айнан Қатарда футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бошланади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Абдураҳмон Фозилов, “Туризм фидоийси” кўкрак нишони соҳибаси, блогер Асал Сапарбаева, Ўзбекистон фан-клуби аъзолари, шунингдек, юртимизнинг машҳур автоблогер Отабек Жўраев, SPORTS.uz журналисти Азамат Умаров ва бошқалардан иборат делегация бугун Қозоғистондан ўтиб, Озарбайжонга етиб борди.
Бугун эрта тонгда Каспий денгиз орқали Озарбайжонга кемада йўл олган делегациямиз, тушдан кейин Баку шаҳрига етиб борди.
Ўзбекистон делегацияси йўналиш давомида Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони давлатларида ҳамда бевосита Қатарда миллионлаб мухлислар орасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишни мақсад қилган.
Шунингдек, жаҳон чемпионати давомида SPORTS.uz сайти орқали фотогалерея, қизиқарли видеолар ва ажойиб интервьюлар гувоҳига айланасиз. Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимздан узоқлашманг, сабаби SPORTS.uz бу сафар бошқача ишлайди.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси саёҳати 30 декабргача давом этади.
Фикрлар