Қатардан қайтган легионеримиз эртага ўйнаши мумкин

Эртага Қозоғистон кубоги чорак финали доирасидаги "Атирау" - "Қайрат" баҳси бўлиб ўтади. Ушбу баҳс учун иккала жамоа тайёргарлик олиб бормоқда. 

Қатарда бўлиб ўтган U23 Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам берган Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳам клуби сафида машғулотларни давом эттирмоқда. Япония - Ўзбекистон баҳси 3 майда бўлиб ўтган сабаб, Йўлдошев 4 май кунги чемпионат доирасидаги "Атирау"га қарши баҳс қайдномасига киритилмаган эди. У эртаганги беллашувда иштиро этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Атирау" - "Қайрат" баҳси эртага соат 18:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!