
Қатарга қарши ўйинда жароҳат олган футболчимиз машғулот ўтказди
Ўзбекистон терма жамоаси ва Саудиянинг "Ал-Файҳа" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров машғулотларга қайтди. Футболчи жамоасининг Қатардаги умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этди.
28 ёшли футболчи "ЖЧ-2026 саралаши" доирасидаги Қатарга қарши ўйинда жароҳат олганди ва шифокорлар хулосасига кўра КХДР терма жамоасига қарши беллашувга ҳам бормади.
Маълумот учун, "Ал-Файҳа" 15 декабрдан 6 январга қадар йиғин ўтказади. Жамоа Қувайтнинг "Ал-Салмия" ва Саудиянинг "Ал-Ваҳда" жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
Фикрлар