Қай бири тўғри: Шоҳжаҳон Эргашевнинг туғилган кунда бўлганлигими ёки автоҳалокатга учраганими?

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик енгилмас боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг 29 июнь санасида Москвада автохалокатга учрагани ва шифохонада ётгани борасида хабарлар тарқалди.

Одатда ижтимоий тармоқларда фаол бўлган Эргашевнинг бирданига интернетда "йўқолиб қолгани" ҳам шов-шувларнинг авж олишига олиб келди. SPORTS.uz воқеага аниқлик киритиш мақсадида Эргашевнинг маъмури билан боғланди.

Унинг сайтимизга маълум қилишича, Шоҳжаҳон 29 июнь куни туғилган кун тадбирида бўлган ва шундай буён боксчи билан алоқага чиқмаганлигини айтди, автоҳалокат борасида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!