Қиличбозларимиз жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини якунлади
Айни кунларда Италиянинг Милан шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. 24 июль куни эркаклар рапира, аёллар сабля қуролларида саралаш баҳсларини олиб боришди. Мазкур беллашувларда миллий терма жамоамизнинг қуйидаги таркиби баҳсларга кириши:
Аёллар сабля: Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Паола Плиего, Фернанда Эррера;
Эркаклар рапира: Муҳаммад Юсуф Асранов, Аҳмадиллохон Солиҳожиев, Ияс Молина, Дониёр Саъдуллаев.
Натижаларга кўра Пердибаева (сабля) ҳамда Саъдуллаев (рапира) саралашдан муваффақиятли ўтиб, асосий 64 талик рўйхатдан жой эгаллашди.
Бунга қадар, Умида Илясова (рапира), Жавоҳир Нурматов (шпага), Шаҳзода Эгамбердиева (шпага), Муса Аймуратов ҳамда Зуҳриддин Қодиров (сабля) саралашдан босқичидан муваффақиятли ўтишган эди.
Энди улар асосий тур баҳсларида медаллар учун курашга киришади.
Фикрлар