Асосий мазмунга ўтиш

Қиличбозлик. Осиё чемпионатида иштирок этадиган таркибимиз маълум

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

18-24 июнь кунлари Нью-Деҳли шаҳрида катталар ўртасидаги қитъа чемпионати бўлиб ўтади

18-24 июнь кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли қиличбозлари жам бўладиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади. Спортчиларимиз қуйидаги таркибда қитъа биринчилигида қатнашишади: 

Сабля, эркаклар: Муса Аймуратов, Исламбек Абдазов, Сардор Абдукаримбеков, Алпомиш Ўроқбоев.
Аёллар: Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, Аякоз Жумамуратова, Самира Шокирова.

Рапира, эркаклар: Радмир Семенеев, Улуғбек Усманов, Иляс Молина, Данил Кравсов.
Аёллар: Полина Волобуева.

Шпага, эркаклар: Мейрхан Темуров, Жавоҳир Нурматов, Аҳмад Файзиев, Вадим Анохин.
Аёллар: Дилназ Мурзатаева, Малика Ҳакимова, Шаҳзода Эгамбердиева, Севара Раҳимова.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ