Қирғизистон - Сурия 2:1 (видео)
Ads

Аввал хабар берганимиздек бугун Қирғизистон ва Сурия терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

"Омурзаков" номли стадионда кечган беллашувда қирғизлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, Бернд Штанге бошлиқ Сурия терма жамоаси 6 сентябр куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.