Қирғизистон терма жамоасининг Ўзбекистон, Япония ва Тожикистонга қарши баҳслар учун таркиби маълум бўлди
Александр Крестинин мамлакат бош жамоасига 23 футболчини жалб этди.
Қирғизистон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўртоқлик, Тожикистон ва Японияга қарши ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди.
Маълумот учун, 9 ноябрь куни қўшниларимиз Тошкентда Вадим Абрамов бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушса, 14 ноябрь куни Япония билан сафарда баҳс олиб боришади. Ниҳоят 19 ноябрда эса Александр Крестинин бошқарувидаги Қирғизистон терма жамоаси ўз майдонида Тожикистонни қабул қилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар