Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги баҳс дуранг билан якунланди. Улар Осиё кубогига боради!

Осиё кубоги саралашидан ўрин олган Қирғиз Республикаси - Тожикистон учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

"F" гуруҳидан жой олган икки терма жамоа ҳисобида еттитадан очко мавжуд. Шунингдек, Сингапур 3 очко ва Мьянмар эса бирорта ҳам очко қўлга кирита олмади. 

Шу тариқа, ҳар икки қўшниларимиз ҳам Осиё кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!