
Қирғизистоннинг 2024 йилдаги энг яхши мураббийи – Ислом Аҳмедов янги клубда иш бошлади
Қирғизистонда мураббий сифатида ишлаб ўзидан ёрқин из қолдиришга муваффақ бўлган ҳамюртимиз Ислом Аҳмедов янги мавсумни ҳам яна ушбу чемпионатда ўтказади.
Янги ташкил этилган “Азиягол” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Ислом Исмоилович Sports.uz сайтига расман “Азиягол” клубида иш бошлаганини тасдиқлади.
Аҳмедов охирги икки мавсумда “Абдиш Ота” бош мураббийи сифатида ушбу клубни мамлакат чемпионлигига айлантирди ва Кубокни ҳам ютишга эришди. 2024 йилда ўзбекистонлик мутахассис Қирғизистонда лиганинг ва мамлакатнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди.
Бу йилдан эса “Азиягол” клуби бош мураббийига айланди.
Фикрлар