“Қирол кубоги-2017”да Исроил Мадримов олтин , Элнур Абдураимов кумуш медалини қўлга киритди

  • 8 апрель, 2017, 17:47
  • 0
  • Бокс


Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича ўтказилган "Қирол кубоги-2017" халқаро турнирининг финал жанглари ўз якунига етди.

Мазкур финал жангларини Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар кенгаши қарорига кўра, тажрибали боксчиларимиздан Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсов ўтказиб юборган бўлса, Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимов финалда ўз омадларини синаб кўришди.

64 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Элнур Абдураимов мезбонлар вакили Вуттичаи Масук билан куч синашиб, имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди.

75 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан ва “Uzbek Tigers” таркибидаги жангларда мухлислар олқишига сазовор бўлиб келаётган Исроил Мадримов  кубалик Ослей Иглесиас Эстрада устидан ғалаба қозониб, терма жамоамизнинг ягона олтин медалини қўлга киритди.

 

 

Эслатиб ўтамиз,ўз иштирокларини ярим финалда тўхтатган Жасурбек Латипов, Шаҳобиддин Зоиров, Муроджон Аҳмадалиев бронза медаль билан кифояланишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!