Қирол тахтга қайтди: Роналду миллий чемпионатлардаги голларини 400 тага етказди
Ads

“Ювентус” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Сассуоло”га қарши (2:1) А Серия 4-турида дубль муаллифига айланиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, 33 ёшли португалиялик футболчи миллий (Португалия, Англия, Испания ва Италия) чемпионатлардаги голлари сонини 400 тага етказди.

Роналду Европа чемпионатларида 517 учрашув ўтказди ва 400 та гол урди: “Спортинг” – 3 та, “МЮ” – 84 та, “Реал” – 311 та, “Ювентус” – 2 та.