Қишда Погба учун Европанинг 3 гранди кураш олиб боради

Давралар оралиғида ташкил этиладиган қишки трансферлар даврида "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба учун Европанинг 3та гранди ўзаро кураш олиб боради.

Tuttosport тарқатган хабарга қараганда 25 ёшли франциялик футболчига "Ювентус", "Барселона" ва ПСЖ клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Айнан мана шу жамоалар январда Погбани сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришади.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!