Қитъа чемпионатига чақирилмаган юлдузлар

13 январдан бошлаб Кот-д’Ивуарда Африка Миллатлар кубоги бошланади. Африка мамлакатларининг кўплаб футболчилари Европа қитъаси жамоаларида ўйнайди.

Бу галги африка чемпионатида қатнашадиган терма жамоалар орасида Европа футболида ном чиқарган футболчилар хизматидан воз кечганлари ҳам бор.

Мусобақа мезбонлари – Кот-д’Ивуар терма жамоаси бош мураббийи Жан-Луи Гассе машғур ҳужумчи Уилфрид Заага таклиф юбормади.

Жазоир терма жамоаси мураббийлар штаби “Вест Хэм” форварди Саид Бенрахмани таркибга киритмади.

Камерунликлар устози Ригобер Сонг “Бавария” ҳужумчиси Эрик Максим Шупо-Мотинг хизматларига эҳтиёж йўқлигини таъкидлади. Собиқ жамоа сардорининг 34 ёшда эканини инобарга олсак, кейинчалик ҳам терма жамоадан таклиф олмаслиги ҳақиқатга яқинроқ.

Африка қитъасида энг кучли ҳужум чизиғига эга Нигерия терма жамоаси бош мураббийи Жозе Песейро айрим воз кечишга мажбур бўлди. “Ницца” ҳужумчиси Тереми Моффи терма жамоадаги жойини бу мавсум порлаб чиққан “Байер” тўпурари Виктор Бонифасега бой бўшатиб берди.

Тунис терма жамоаси мутасаддилари “Манчестер Юнайтед” аъзоси Ганнибал Межбридан фойдаланмайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!