"Қитъалар жанги" мусобақаси асосий баҳслари олдидан ҳамюртларимиз вазн ўлчаш маросимида иштирок этди (видео)

  • 3 июнь, 2022, 17:16
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабар бериб ўтганимиздек, Россиянинг Москва шаҳрида профессионал бокс йўналишида қитъалараро кичик бокс мусобақаси ташкил этилмоқда. Унда Осиё, Америка, Африка ва Россия ўз жамоаси билан иштирок этмоқда. Жанглар 3 дақиқадан 4 раунд бўлиши белгиланган. Эртадан баҳсларга старт берилади.

Дастлабки кун жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган.

Осиё - Африка:
63 кг. Баҳодур Усмонов (Тожикистон) – Рофима Маев (Жанубий Африка);
68 кг. Бобо-Усмон Батуров (Ўзбекистон) – Бенхард Бернард (Намибия);
75 кг. Сапарбай Айдаров (Қозоғистон) - Лукас Ндафолума (Намибия);
80 кг. Одилжон Аслонов (Ўзбекистон) – Жарман Энтони Дамян (Намибия);
90 кг. Мадияр Саидрахимов (Ўзбекистон) – Симба Кингумба (Конго).

Россия - Америка:
63 кг. Алберт Батиргазиэв - Андрес Гарсия (Колумбия);
68 кг. Харитон Агрба - Мишел Маркано (Венесуэла);
75 кг. Павел Сосулин - Адриан Перес (Венесуэла);
80 кг. Павел Силягин - Карлос Галван (Колумбия);
90 кг. Муслим Гаджимагомедов - Антонио Оклес (Эквадор).

Жанглар 4-июньдан 5-июньга ўтар кечаси Тошкент вақти билан тунги 1:00 дан "Первый" каналида трансляция қилинади. Ушбу тўқнашувлар олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!