"Қитъалар жанги" мусобақасида Осиё ва Америка жамоалари тўқнаш келади
Россиянинг Москва шаҳрида профессионал йўналишда "Қитъалар жанги" мусобақаси 3-босқич жанглари 18 июнь куни бўлиб ўтади. Осиё жамоаси биринчи турда Африкани 5:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи турса Россия жамоасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Мураббий Равшан Ходжаев бошчилигидаги Осиё вакиллари бу турда Америка билан тўқнаш келади.
Осиё - Америка:
63 кг: Баҳодур Усмонов (Тожикистон) – Андрес Гарсиа (Колумбия);
68 кг: Бобо-Усмон Батуров (Ўзбекистон) – Йоелис Лейл Молина (Куба);
75 кг: Сапарбай Айдаров (Қозоғистон) - Адриан Перес (Венесуэла);
80 кг: Одилжон Аслонов (Ўзбекистон) – Карлос Гальван (Колумбия);
90 кг: Мадияр Саидрахимов (Ўзбекистон) – Антонио Оклес (Эквадор).
Фикрлар