"Қитъалар жанги" мусобақасида Россия - Осиё тўқнашуви олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди, бу сафар ўзбек боксчиларининг рақиблари анча жиддий (фото)
Жорий йилнинг 11 июнь куни Москва шаҳрида "Қитъалар жанги" доирасида Осиё ва Россия жамоалари иккинчи турда ўзаро куч синашади. Биринчи босқичда Осиё вакиллари Африка жамоасини, Россия эса Америка жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Мураббий Равшан Ходжаев бошчилигидаги Осиё жамоаси таркибида 3 нафар ҳамюртларимиз ҳам бор.
Россия - Осиё жуфтликлари:
-63 кг: Александр Девятов - Баҳодур Усмонов (Тожикистон)
-68 кг: Харитон Агрба - Бобо-Усмон Ботуров (Ўзбекистон)
-75 кг: Павел Сосулин - Сапарбай Аидаров (Қозоғистон)
- 80 кг: Савелий Садома - Одилжон Аслонов (Ўзбекистон)
- 92 кг: Муслим Гаджимагомедов - Мадияр Саидраҳимов (Ўзбекистон)
Ҳамюртларимизга жиддий рақиблар тўғри келган, десак муболаға бўлмайди. Ботуровнинг рақиби Харитон Агрба мағлубиятсиз одимлаётган профессионал боксчи ва минтақавий камар эгаси. Қолаверса, Ервопа Ўйинлари бронза медалчиси ҳисобланади. Аслонов куч синашувчи Савелий Садома жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритган. Мадияр Саидраҳимовга эса жаҳон ва Европа чемпиони рақиблик қилмоқда.
Ушбу жанглар олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Баҳслар 11 июндан 12 июнга ўтар кечаси тунги 1:00дан Россиянинг "Первый" канали орқали намойиш этилади.
Фикрлар