Қитъалараро кубок. Илк плей-офф ўйинида "Ал-Айн" рақибини янчиб ташлади
Бироз аввал Қитъалараро кубок турнирининг илк ўйини бўлиб ўтди. Амалдаги Осиё Чемпионлар лигаси ғолиби БААнинг "Ал-Айн" жамоаси дастлабки босқич ўйинида Янги Зеландиянинг "Окленд Сити" клубини 6:2 ҳисобида янчиб ташлади.
Осиё қитъасида тобора катта номли футболчига айланиб бораётган Софиян Рахими мазкур ўйинда ҳам икки бор ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Фикрлар