Қизил карточка ва пенальти - "Сўғдиёна" қийинчилик билан бир очко қўлга киритди
Суперлига 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Олимпик" учрашуви якунига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, меҳмонлар сафида Отабек Жўрақўзиев ҳисобни очди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчисида Шоҳруз Норхонов пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, "Сўғдиёна очколари сонини 8 тага, "Олимпик" эса 3 тага етказиб олди.
Қайд этиш лозим, баҳснинг 58-дақиқасида мезбонлар ўйинчиси Шодномовга қизил карточка кўрсатилди.
Фикрлар