«Қизилқум» – «Навбаҳор». Кичик устунлик наманганликлар томонида
Ads

Хабарингиз бор бугун Coca Cola Суперлиганинг 13-турида "Навбаҳор" Навоийда “Қизилқум” клуби меҳмони бўлади.

Мазкур жамоаларнинг Суперлига (олий лига)даги ўзаро ўйинлари статискасига назар ташлайдиган бўлсак, мазкур клублар 38 марта ўзаро рўбарў бўлишган. Ушбу баҳсларда “Навбаҳор” 14 марта, навоийликлар эса 13 марта ғалаба нашидасини суришган, 11та учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик "лочинлар" томонида -  50–44. Ўзаро ўйинларда"Навбаҳор" 53, “Қизилқум” эса 50 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг  навоийликлар устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 4:0 бўлса, “Қизилқум”нинг бу борадаги натижаси 3:0га тенг.

Маълумот учун, “Қизилқум” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув бугун Навоийдаги  “Ёшлик” спорт мажмуасида соат 20:00да старт олади. 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ibrohim71
28/06/2019 20:53
Nimaga safarda boshqacha uynaydi
Navbaxor Namangan
28/06/2019 13:55
Хурматли админ навбахорри уйинини транслация киласилами ютибда агар иложи боса йозворинг олдиндан рахмат
&
Azamat The Best Boy
28/06/2019 13:23
NAVBAXOR ichki muxitni yaxwilab olsa kere bosa chempion boladi
&
Elmurod
28/06/2019 13:07
Navbahorga omad faqat g'alaba