"Қизилқум" - "Пахтакор". Учрашув превьюси

 

6 август куни "Пахтакор" иккинчи даврани Навоийда "Қизилқум"га қарши беллашув билан бошлайди. Шота Арвеладзенинг дебют учрашуви Навоийдаги ўйинда юз беради. "Пахтакор" 16-турда "Қизилқум" майдонига сафар қилади.

Жамоалар олий лига тарихида 35 бор куч синашганлар. 29 беллашувда ғалаба қозонган "Пахтакор" 5 марта дурангга имзо чеккан. Бир бор Навоий жамоаси ғолиб чиққан. "Шерлар" 94 марта гол уриб, 20 марта дарвозаларидан тўп олиб чиқишган.

Учрашувни ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқариб боради. Маъмур Саидқосимов ва Андрей Цапенко унга қанотларда ёрдам беришади.

Ёшлар таркиблари учрашуви 5 август куни Навоийда "Прогресс" стадионида соат 18:00да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 6 август, якшанба куни 19:00да "Ёшлик" стадионида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!