"Қизилқум" 9 йиллик қора анъанага чек қўйди
Суперлига янги мавсумининг илк турида "Қизилқум" Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси устидан ғалаба қозонган эди.
Ушбу ғалаба "олтин изловчилар"нинг 9 йиллик қора анъанасига барҳам берди. Гап шундаки "Қизилқум" футболчилари сўнги марта Суперлига доирасида "темирйўлчилар"ни 2013 йилги мавсумда мағлуб этганди.
Ўшандан бери ўтказилган 17 та ўйинда навоийликлар ғалаба нималигини билмай келишаётган эди. Ва ниҳоят ушбу мавсумга келиб бу қора анъанага чек қўйилди.
Фикрлар