"Қизилқум" бош мураббийи меҳмондаги дурангдан қанчалик қониқди?

Ўзбекистон Суперлигаси 7-тури доирасида сафарда "Металлург" билан дуранг ўйнаган Навоийнинг "Қизилқум" клуби устози Жамшид Саидов ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Металлург" футболчилари омадсиз кечган ўйинлардан кейин бугун яраланган шер каби майдонга тушишларини кутгандик. Шу боис, бугун бироз ҳимоявий тактика танлагандик. Иккинчи тайм биринчисига қараганда анча қизиқарли кечди. Икки томон ҳам очиқ футбол намойиш этишди. Дуранг биз учун яхши натижа. Ҳар бир очко муҳим.

Диёр Раҳматиллоев бугун бироз киришиб кета олмади. Жуманқўзиев ҳақида ҳам шундай дейишим мумкин. Бундай вазият бўлиб туради. Темпга киришиб кетиш қийин кечади. Лобжанидзе ҳали жароҳатидан тўлиқ тузалмади. Шу боис, таваккал қилишни истамаяпмиз. У бизга кейинги ўйинларда ҳали керак бўлади.

Ҳар ўйинга жиддий тарзда тайёрланамиз. Турли рақиб ва шунга яраша тайёрланамиз. Кўриб турганингиздек, чемпионатимиз даражаси кучайган. Кучаймоқда. Осон рақибнинг ўзи йўқ.

Шаҳбоз Жўрабековнинг бугунги ҳаракатлари шунчаки эҳтирослар билан боғлиқ. Асаблар, эҳтирос каби жиҳатлар футболнинг бир бўлаги".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!