"Қизилқум" бош мураббийи: "Қаршидаги стадион ажойиб, аммо бу барибир бизнинг стадион эмас"

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Нефтчи" учрашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Оғир учрашув бўлди. Биринчи таймда устунликни қўлга олишни истадик. Афсуски, бу ўхшамади ва хатоликдан сўнг тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса барчасини ўзгартирдик ва сўнгги дақиқада гол киритдик. Чемпионлик учун курашаётган жамоа билан баҳсда дурангга эришдик. Футбол хатоларсиз бўлмайди, албатта.

Легионерлар ўзларини оқлашмоқда. Лобжанидзе ҳам энди формага кириб бормоқда. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ.

Барча беллашувларимизни сафарда ўтказмоқдамиз. Қаршидаги стадион ажойиб, шаҳардагилар футболсевар, аммо бу ер барибир бизнинг стадион эмас. Мухлисларсиз ўйнаш қийин. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради, дейишади", - дейди Саидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!