"Қизилқум" бош мураббийи: Ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибда ўзгаришлар бўлади
Суперлига 13-туридан ўрин олган “Турон” – “Қизилқум” (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Йигитларга характер учун ташаккур айтаман. Улар ушбу ўйин учун мураббий томонидан учун қўйилган вазифани бажаришди. Вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик.
Жамоани қабул қилиб олганимга икки кун бўлди. Ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибда ўзгаришлар бўлади албатта. Иккинчи даврада жамоалар лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун қаттиқ кураш олиб боришади. Олдимизга жиддий вазифа қўйилган. Ушбу вазифани уддалашга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз”, – деди Саидов.
Фикрлар