"Қизилқум" легионерининг дубли эвазига Анталиядаги илк ўйинда ғалаба қозонди

“Қизилқум” клуби Туркиянинг Анталия шаҳридаги йиғини доирасида илк назорат учрашувини Польшанинг “Медьз” жамоасига қарши ўтказди.

Қизиқарли тўқнашувда навоийликларнинг қўли баланд келди – 2:1. “Қизилқум”нинг грузиялик легионери Акаки Шулая 36 ва 48-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўзини кўрсатди. 81-дақиқада рақиб аъзоси Симон Залевский ҳисобни қисқартирди. Шулаянинг дубли якунда “Қизилқум”га ғалаба келтирди.

“Қизилқум”: Роберт Озолс, Шаҳбоз Жўрабеков, Николай Тарасаов, Самандар Шукуруллаев, Жамолиддин Убайдуллаев, Азиз Усмонов, Гиорги Кухианидзе, Даврон Анваров, Акаки Шулая, Файзулло Жуманқўзиев, Салоҳиддин Турсунов.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Музаффаров, Диёр Раҳматиллоев, Муродали Усмонов, Илҳом Ваҳобов, Асадбек Асадов, Бобомурод Бозоров, Абдуҳолиқ Турсунов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
03/02/2024 15:57
Қизилқумга Омад ёр бўлсин!