"Қизилқум" "Локо"ни ишончли ҳисобда енгди. Байдуллаевдан "шедевр!"
Ўзбекистон Суперлигаси дастлабки турининг сўнгги кунида "Қизилқум" ва "Локомотив" жамоалари баҳс олиб борди. Ўйин навоийликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Эркин Байдуллаев жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси билан ҳисобни очди. 73-дақиқада "олтин қазувчилар" пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. 11 метрлик жарима тўпидан Александар Станиславлевич унумли фойдаланди.
Шу тариқа, "Қизилқум" турнир жадвалида етакчилар қаторига кирди.
Фикрлар