"Қизилқум" май ойида Навоийга қайтади

BEPUL PROPAN

"Қизилқум" 4 май куни ўз уйи Навоийга қайтади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуоти хабар берди.

"Навоий шаҳридаги Ёшлар спорт мажмуаси ва ниҳоят Лига талаб қилган кўринишда таъмирдан чиқарилди. Эндиликда стадион Суперлига беллашувларини қабул қилиши мумкин. 

"Қизилқум" Суперлига 8-турида "Навбаҳор" жамоасига қарши кураш олиб бориши лозим. Мазкур беллашув 4 май куни Ёшлар спорт мажмуасида ўтказилади. Ишонамизки, якшанба кунига тўғри келаётган беллашув навоийлик футбол мухлислари учун ҳақиқий совға бўлади ва улар стадионни тўлдира олишади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" айни дамда 7 очко жамғариб, 9-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!