"Қизилқум" "Олимпик"дан устун, чунки...
Бугун Суперлиганинг 10-тури бошланади. 12 май санасидан фақат битта учрашув ўрин олган. Навоийда “Қизилқум” Тошкентнинг “Олимпик” клубини қабул қилади.
“Қизилқум”да бош мураббий ўзгарганидан хабардорсиз. Асрор Алиқулов ўрнини Тачмурод Агамуродов эгаллади.
Навоийликларнинг “Олимпик”га қарши ўйин статистикаси яқиндагина бошланган. Гап шундаки, ўтган йили Суперлигада икки марта тўқнаш келишган. Тошкентда “Қизилқум” 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Навоийда эса майдон эгалари 2:1 натижаси билан устун келган.
Ҳа, ҳозирча “Олимпик” клуби ўзаро учрашувларда “Қизилқум”ни мағлуб эта олмаяпти.
Фикрлар