"Қизилқум" "Оқтепа" дарвозасига жавобсиз учта гол урди
Навоийнинг “Қизилқум” клуби бугун Тошкентда про-лига вакили – “Оқтепа”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Мазкур беллашувда Суперлига жамоасининг қўли баланд келди – 3:0.
Навоийликлардан Жамшид Ҳасанов, Ойбек Қиличев ва Шерзод Қодиров рақиб дарвозасини ишғол қилдилар.
“Қизилқум” жамоаси чемпионатимизнинг навбатдаги турини 18 октябрь куни Тошкентда “Пахтакор”га қарши ўтказади.
Фикрлар