"Қизилқум" про лига жамоасига йирик ҳисобда ютқазиб қўйди
Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган “Қизилқум” клуби бугун Олмалиқдаги “Металлург” стадионида про лига вакили – Нукуснинг “Арал” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.
Голларга бой ўтган учрашувда “Қизилқум” рақибига 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Аввалига “Арал” футболчиси Дамир Низамов 17-дақиқада пенальтидан гол уриб ҳисобни очди. Орадан 4 дақиқа ўтгач, Ислом Кенжабоев ҳам пенальтидан гол урди ва мувозанат тикланди.
Иккинчи бўлимда эса фақат “Арал” футболчилари Суперлига жамоаси дарвозасини ишғол қилдилар. Дамир Умиров ва Наимжон Отаёров (дубль) ҳисобни йирик кўринишга келтирдилар – 1:4.
Фикрлар