"Қизилқум" Тожикистон чемпиони билан дуранг ўйнади
Янги мавум учун тайёргарликни Тошкентда олиб бораётган Навоийнинг "Қизилқум" клуби бугун мазкур йиғин доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига қарши назорат учрашуви ўтказди.
"Қизилқум" Тожикистоннинг амалдаги чемпионлари билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Қайд этиш жоиз, пойтахтимизда йиғин ўтказаётган душанбеликлар бунга қадар "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" жамоаларига қарши ўтказилган назорат ўйинларида 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган эдилар. Муҳсин Муҳаммадиев шогирдлари бу ерда фақатгина "Оқтепа"дан устун келишган эдилар.
Назорат ўйини
"Қизилқум" (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон) 1:1.
Фикрлар