"Қизилқум" учинчи ўйинда ҳам гол ура олмади
Никола Лазаревич бошчилигидаги “Қизилқум” клуби Туркиядаги йиғини доирасида бугун Украинанинг “Подолье” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Бу сафарги баҳсда ҳисоб очилмади – 0:0. Эътиборлиси, “Қизилқум” футболчилари Туркиядаги ўртоқлик ўйинларида ҳали рақиб дарвозасига гол уришгани йўқ. Дастлабки беллашувда Босния ва Герцеговинанинг “Сараево”га 0:5 ҳисобида ютқазди. Иккинчи беллашувда “Динамо” (Махачкала) жамоасига 0:1 ҳисоби билан енгилган бўлса, бугун украиналикларга қарши баҳсда ҳам майдонни голсиз тарк этдилар. Фақат аввалгилардан фарқли ўлароқ навоийликлар ўз дарвозалари дахлсизлигини ҳам сақлаб қолдилар.
“Қизилқум”: Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Бобур Йўлдошев, Салим Мустафоев, Олег Зотеев, Гонсало Ритакко, Александар Станиславлевич, Шерали Жўраев, Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов.
Захирадан майдонга тушганлар: Азиз Усмонов, Орифхўжа Абдухолиқов, Жасур Азимов, Шаҳзод Туропов, Илҳом Кенжаев, Ҳумоюн Абдуалимов, Азамат Мақсумов.
Фикрлар