"Қизилқум" устози: "7 июлдан Дукентда икки ҳафталик йиғинга киришамиз"
Cоcа-Cоlа Суперлига 8-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Бунёдкор” (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Йигитлар топширилган вазифани аъло даражада бажаришди ва ғалаба қозонганимиздан хурсандман. 7 июлдан Дукентда икки ҳафталик йиғинга киришамиз. Йиғин давомида янги футболчилар келиб қўшилишади. Жамоани яхши тайёрлашга ва охиригача ҳаракат қилишга интиламиз.
Клубга келгач, жамоа сифатида бирлашишга ҳаракат қилдим. Тактика борасида ҳам ўзгаришлар амалга оширдим. Рақибларни ўрганяпмиз, ҳаракат қиляпмиз. Футболчилар кўрсатмаларни яхши бажармоқда.
Иккинчи давра олдидан таркибда ўзгаришлар бўлади. Нафақат таркиб, балки ўйин услуби борасида ҳам ўзгаришлар содир бўлади. Иккинчи давра қизиқ ўтади”, – деди Саидов.
Фикрлар