"Қизилқум" устози: Йигитлар буни ўйлаб сиқилишади
Cоcа-Cоlа Суперлига 19-турида сафарда “Сурхон” устидан ғалаба қозонган “Қизилқум” клуби бош мураббийи Жамшид Саидов ғалаба, футболчиларга бўлаётган босим, тактика ва Шулаянинг голи борасида гапирди.
- “Бугун ниҳоят узоқ кутилган ғалабага эришдик. Бунинг учун йигитларга раҳмат. “Сурхон” қандай жамоа эканини, уларнинг кучини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Бугун танлаган тактикамиз иш берди. Қарши ҳужумларда кўплаб вазиятлар яратдик. Бугун шогирдларим барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Ҳали амалда ҳеч нима қилмадик. Барча муҳим ўйинлар ҳали олдинда”, - деди Саидов.
- “Сурхон” 6-ўринда бормоқда ва уларда ҳеч қандай босим йўқ. Бизда эса, аксинча. Футболчиларда турнир жадвалидаги ҳолат туфайли босим юзага келган. Руҳий жиҳатдан анча қийналаяпмиз. Йигитлар буни ўйлаб сиқилишади, албатта. Мен уларни ўйинга яхши тайёргарлик кўришлари учун ҳаракат қилдим. Бизга ҳозир ўзимиздан бошқа ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Фақат ўзимиз ўзимизга ёрдам беришимиз мумкин”.
- “Шулаянинг голи? Ҳа, гол жуда чиройли чиқди. Буни машғулотларда синагандик. Унинг голини Ван Персининг голига қиёслашаётгани хурсанд қилади”.
Фикрлар