"Қизилқум"да яна янги легионер! Бу сафар Эстония терма жамоасининг собиқ футболчиси қўшилди

  • 20 февраль, 2022, 12:01
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Туркияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган “Қизилқум” жамоаси сафига янги легионерлар қўшилишда давом этмоқда.

Аввалроқ, аргентиналик Гонсало Ритакко навоийликлар жамоасида шуғулланаётгани ҳақида хабар бергандик. Куни кеча яна бир легионер таклиф қилинди.

артём3_2

Бу эстониялик 1988 йилда туғилган Артём Дмитриев бўлиб, ярим ҳимоя позициясида тўп суради. Футболчи Эстония чемпионатида ТФМК, “Транс”, “Флора”, “Левадия”, “Калев”, “Инфонет” ва “Нимме Калью” клубларида тўп сурган. Қолаверса, Литванинг “Ветра” ҳамда “Круоя”, шунингдек, Бельгияда “Антверпен” билан “Тюрнхаут” жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Ўз вақтида Финляндиянинг “Лахти” клуби учун ҳам тўп сурган. Охирги уч йилни эса Қозоғистонда ўтказди. “Окжетпес” ҳамда “Жетису” клубларида фаолият олиб борди. Дмитриев 2015-2019 йиллар мобайнида Эстония терма жамоасида 24 та ўйинда майдонга тушган.

“Қизилқум” клуби кеча Қозоғистоннинг “Турон” жамоасига қарши назорат учрашувини ўктазди. Ушбу баҳсда мураббийлар Дмитриевни ҳам асосий таркибда майдонга туширишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!