"Қизилқум"да янги бош мураббий ишлаши аниқ!
Маълумки, янги мавсум навоийликлар учун яхши бошланмади. Ўз уйида кетма-кет икки марта “Насаф” ҳамда “Сурхон”га ютқазди ва сафарда “Машъал” билан дуранг натижани қайд этди. Бунинг оқибатида мухлислар томонидан танқидлар пайдо бўлганди.
Эндиликда “Қизилқум” жамоасида янги бош мураббий фаолият олиб бориши ойдинлашди. Фақат ҳозирча унинг кимлиги ошкор этилмаяпти. Маълумки, бунга қадар бир қатор мутахассисларнинг номзодлари бош мураббийликка илгари сурилганди. Охирги пайтларда эса асосан икки нафар мутахассис “Қизилқум” бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида эътироф этилмоқдалар. Булар – “Андижон” билан хайрлашган Александр Хомяков, иккинчиси россиялик мутахассис Виктор Кумиков. Айни пайтда юртимизда коронавирус пандемияси туфайли чемпионат ўйинлари тўхтатилган. Қачонки, вазият барқарорлашиб, ҳаммаси изига тушганида клуб янги бош мураббий номини эълон қилиши кутилмоқда.
Бунгача жамоада ушбу лавозимда ишлаган Ҳамиджон Актамовнинг эса клуб тизимида қолиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Шундай экан, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар