"Қизилқум"га қарши баҳсда Абдихолиқовнинг нохуш анъанаси барҳам топди
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 14-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Қизилқум" учрашуви майдон эгаларининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан тугаганини хабар қилгандик.
Ушбу беллашувда дубль муаллифига айланган қаршиликлар ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовнинг ўзига хос орзуси рўёбга чиқди. 23 ёшли футболчи кеча Игнатий Нестеров дарвозасига илк маротаба йўл топа олди.
Кечаги баҳсда собиқ Ўзбекистон терма жамоаси кипери дарвозасига киритилган 2 та тўп орқали Абдихолиқовнинг жорий мавсумдаги голлари сони 9 тага етди.
Фикрлар