"Қизилқум"га қарши ўйин Бердиев учун "Насаф" бошқарувидаги сўнгги имконият бўлиши мумкин

Жорий мавсумда ўз тарихидаги энг ёмон натижалардан бирини қайд этиб келаётган Қаршининг “Насаф” клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз бериши мумкин.

“Аждарлар” бош менежери Сергей Кучеренкога яқин манбаамизнинг маълум қилишича Суперлиганинг навбатдаги турида “Қизилқум”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учун сўнгги имконият бўлиши мумкин. Қолаверса, қаршилик мухлислар ҳам “Насаф”нинг кўрсатаётган натижаларидан мутлақо қониқиш хосил қилишмаяпти.

Маълумотларга қараганда агар Бердиев “Насаф”дан кетса, келгуси мавсум Олмалиқнинг АГМК клубини бошқариши мумкин.

Маълумот учун, “Насаф” айни дамда “жон сақлаш гуруҳи”да 17 очко Билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Қизилқум” учрашуви эртага 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!