"Қизилқум"ни расман 7 нафар футболчи тарк этди

  • 9 июль, 2023, 23:02
  • Шуҳратбек Жўраев
  • 1
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Суперлиганинг биринчи даврасида "Қизилқум" жамоаси таркибида ҳаракат қилган бир нечта футбочилар жамоани тарк этишди.

Булар - ҳужумчилар Жасур Холтўраев ва Виктор Мбаома, ҳимоячилар Жалолиддин Содиқов, Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Нурматов, Олег Толмасов ва Тимур Набиев билан шартномалар бекор қилинди.

Ушбу футболчиларга кейинги фаолиятларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз, - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mavlonov Husan
09/07/2023 23:44
Қизилқум фақат жар ёқасига бир келиб кетиши керакми ҳар доим биринчи даврада, ҳомийлари мавсум бошидан қизиқишмайдими, нимага Навоий футбол интернатидан юлдузлар айнан қизилқумда танилиб чиқмайди, ёшлардан ўсиш деган нарса йўқми ёки ёшларга йўл бермайдими, Рўзиқул Бердиевдай мураббий керакми, Навоийдан Остон Ўринов, Воҳид Шодиев, Ғайрбек Ҳудойберганов, Виладимир Шишилов, Ринат Сайфулин, Жасур Жалолиддинов каби шунга ўхшаш ўйинчиларни Қизилқум ўринбосарлар таркибида ўйнаб чиқишмайди,