"Қизилқум"ни тарк этган легионер ўзига янги жамоа топди

Хабарингиз бор, ўтган мавсумда “Қизилқум” шарафини уч нафар грузиялик легионерлар ҳимоя қилдилар.

Жумладан, Элгужа Григалашвили, Матэ Ватсадзе ва Гиорги Кухианидзе навоийликлар таркибида тўп суришди.

Аммо учала легионер ҳам “Қизилқум”ни тарк этишди. Григалашвили аллақачон “Навбаҳор”га ўтиб кетди. Ватсадзе эса ҳозирча Грузияда, ҳали янги клубга ўтгани йўқ. Кухианидзега келсак, 30 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи бу йилги мавсумни қайси жамоада жавом эттириши маълум бўлди. Sports.uz маълумотига кўра, “Қизилқум”нинг собиқ ўйинчиси Грузия чемпионатида Кутаисининг “Торпедо” клубига қўшилди.

кухианидзе

Гиорги Кухианидзе ўтган йили “Қизилқум” сафида Суперлиганинг барча – 26 та учрашувида майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Кубок доирасида эса 3 та баҳсда иштирок этган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!