"Қизилқум"ни янги мавсумда бошқарадиган мутахассис Навоийда!
“Мавсум-2024”ни 11-поғонада якунлаган “Қизилқум” клубида янги бош мураббий иш бошлайди. Яқинда ушбу лавозимда ишлаган Жамшид Саидовнинг шартномаси якунлангани боис жамоа билан хайрлашгани хусусида маълум қилгандик.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича, клуб раҳбарияти унинг ўрнига сербиялик 46 ёшли мутахассис Никола Лазаревични қайтаришни лозим топди. Мухлислар яхши биладилар, у 2022 йилги мавсумда “Қизилқум” бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Ўшанда Лазаревич бошчилигида клуб чемпионатни 5-ўринда якунлаган.
Лазаревич “Қизилқум”дан кейин Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасини ярим мавсум бошқарди.
“Қизилқум” раҳбарияти ва Лазаревич аллақачон келишиб бўлишган ва мураббий айни пайтда Навоийда. Шу кунларда унинг расман “Қизилқум” бош мураббийлигига қайтгани ҳақида эълон қилишади.
Фикрлар