"Қизилқум"нинг янги бош мураббийи дебют ўйинида 9 йиллик нохуш анъанага чек қўядими?

Бугун 1-тур якунланади. Олмалиқда “Қизилқум” клуби мезбон сифатида “Локомотив”га қарши майдонга тушади.

Мазкур жамоалар бугун чемпионат доирасида умумий 35-учрашувда иштирок этишади. Статистика бўйича ўзаро баҳслардаги устунлик “темирйўлчилар” тарафида. Бу клуб 18 бор “Қизилқум”ни мағлуб этган. Навоийликлар эса рақибини 7 марта енгган. Яна 9 та учрашувда кучлар тенг келиб қолган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Локомотив”да. Улар 52 та гол урган, “Қизилқум” эса 24 бор дарвозани ишғол қилган.

Қизиғи, “Қизилқум” клуби “Локо”ни охирги бор қачон мағлуб этганини биласизми? 2013 йилги чемпионатнинг иккинчи даврасида Навоийдаги баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шундан бери “Қизилқум” “Локомотив” билан учрашувларда ғолиб чиқа олмаяпти. Охири учта ўйинда фақат дуранг қайд этилган.

“Локомотив” етакчиларини ўз сафига қўшиб олган ва яна бошқа жиддий трансферларга қўл урган “Қизилқум” ўзаро ўйинлардаги ғалабасиз сериясига барҳам берармикин? Боз устига клубнинг янги бош мураббийи Никола Лазаревич учун ҳам дебют ўйини ҳисобланади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!